Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали - 2 Сентября 2017

 
2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ўрнатилган ҳайкалнинг очилиш маросими ўтказилди.

Биринчи Президентга ҳайкал Регистон майдони яқинидаги собиқ Йўлбарслар хиёбони ҳудудида, Ислом Каримов туғилиб ўсган хонадон яқинида ўрнатилган. Ҳайкални Шавкат Мирзиёев ва Татьяна Каримова очиб беришди ва ҳайкал пойига гуллар қўйилди.

Қайд этишларича, ҳайкалнинг баландлиги 5,8 метрга, тагкурсисининг баландлиги эса 5,5 метрга тенг.

Айни вақтда хиёбон шаҳар аҳолиси ва бошқа меҳмонлар учун очиқ.
uCoz