Олимлар инсон умри максимал неча йил давом этишини маълум қилдилар - 2 Сентября 2017

 
Нидерландиялик олимлар инсон ҳаёти давомийлигининг ўртача максимум даражасини маълум қилишди. Бу ҳақдаги хабар Тилбург университети сайтида эълон қилинган.

Олимлар Нидерландиянинг 75 минг фуқароси неча ёшда вафот этганини статистик таҳлилдан ўтказишди. Улар сўнгги 30 йил давомида оламдан кўз юмишган ҳамда ёшлари 94 йилдан катта бўлган. Аёллар учун ҳаёт давомийлигининг максимал даражаси 115,7 йилни ташкил этган бўлса, эркаклар учун - 114,1 йил. Таъкидланишича, сўнгги йилларда бу кўрсаткич ошмаган, гарчи Нидерландияда узоқ умр кўрувчилар сони уч баробарга кўпайган.

Тадқиқотчиларнинг аниқлик киритишича, олинган маълумотлар тахминий бўлиб, алоҳида ҳолатларда узоқ умр кўрувчиларнинг ёши 120 йилга ҳам етиши мумкин.

Аввалроқ дунёдаги энг кекса оила узоқ умр кўриш сирлари билан ўртоқлашганди.
uCoz