Янги iPhone’лар бошқача номланади - 2 Сентября 2017

 
iPhone смартфонларига аксессуарлар ишлаб чиқарувчилар яқинда «қўллаб-қувватланадиган қурилмалар» бандидаги номни ўзгартира бошлашди – рўйхатдан iPhone 7s ва iPhone 7s Plus олиб ташланди, деб хабар қилмоқда Wccftech.

Таъкидланишича, ўзгаришлар яқинда юз берган, ҳамда янги смартфонлар қатори катта эҳтимол билан бошқача номга эга бўлади.

Ишлаб чиқарувчилар маълумотига кўра, қурилмалар янги номларни олади – мос равишда iPhone 7s, iPhone 7s Plus ва iPhone 8’нинг ўрнига iPhone 8, iPhone 8 Plus ва iPhone Edition.

Аввалроқ iPhone 8 тақдимотининг санаси маълум қилинганди.
uCoz