Chevrolet Spark негизида қурилган янги моделини тақдим қилди - 2 Сентября 2017

 
Кейинги авлоддаги Beat/Spark хэтчбеги негизида қурилган субкомпакт Beat Sedan седани намойиши бўлиб ўтди.

Chevrolet компанияси ушбу седаннинг илк варианти Essentia концептини ўтган йил февралида намойиш қилганди. Прототип намойиши Ҳиндистонда бўлиб ўтган ва айнан шу давлат машина учун асосий бозор бўлиши тахмин қилинган.



Бироқ 2017 йил май ойида General Motors компанияси Chevrolet’нинг Ҳиндистондан кетишини эълон қилди. Компаниянинг у ердаги заводларидан бири ёпилган, бири ишламоқда. GM’нинг янги стратегиясига кўра, корхона энди Лотин Америкаси давлатлари учун автомобиллар ишлаб чиқармоқда. Ҳиндистондаги заводда модернизацияланган Beat хэтчи (баъзи давлатларда Spark) ва унинг негизида қурилган седан ишлаб чиқарилмоқда.

Седанни биринчилардан бўлиб мексикаликлар оладилар, машина Мексикада яқин орада сотувга чиқади. Beat эса Мексикада июндан бери сотилмоқда. Beat Sedan олди қисми ва салони дизайни тўлиқ Beat’ни қайтаради, юкхона сиғими 385 литрга тенг (Beat’да эса 170 литр). Янги машина хэтчбекдан шунингдек 1,2 литрли, 81 от кучига эга бензинли двигатель олган.

Машинада 7 дюймли сенсор экранга эга мультимедиа тизими, кондиционер, иккита хавфсизлик ёстиқчаси, ABS ўрнатилган.



Chevrolet Beat Sedan’нинг нархи ҳозирча эълон қилинмаган. Хэтчбек эса Мексикада 152900 песо (8 минг доллардан кўпроқ) туради.
uCoz