Caviar машҳур Nokia 3310 телефонининг олтиндан ясалган намунасини намойиш қилди - 6 Сентября 2017

 
Caviar заргарлик бренди яна бир маротаба энг оддий буюм ҳам дабдабали кўриниши мумкинлигини исботлади. Caviar ҳақиқий тилла билан қопланган Nokia 3310 телефонини намойиш қилди. Қора рангли телефон олтин тугмачаларга эга. Бундан ташқари, телефон корпуси титандан ясалган.

Nokia телефонининг олтиндан ясалган намунаси янги кенг қамровли Toreso лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. У Россия миллий бойлигига бағишланган. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, заргарлик бренди Озарбойжон, Арманистон, Қозоғистон ва Италияга бағишланган телефонларни ишлаб чиқарган эди.


Олтин Nokia 3310 телефонини харид қилишни истаганлар 2 минг АҚШ долларининг баҳридан ўтишлари керак бўлади. Бренд эса, яна ярим йилдан сўнг, Putin Inspired 3310 телефонини савдога чиқаришини маълум қилди. Унинг нархи 3 минг доллар бўлади.
uCoz