Қаришни секинлаштириш йўли топилди - 8 Сентября 2017

 
Америкалик тадқиқотчилар гуруҳи қаришни секинлаштирувчи самарали усулни топишди, деб хабар бермоқда Лос-Анжелесдаги Калифорния университети EurekAlert! порталида.

Олимлар “мева чивинлари”нинг (Drosophilidae) митохондриялари вақт ўтиши билан ҳажми ва шакли ўзгаришига эътибор қаратишди. Ушбу органоидлар ҳаёти ўртасида чўзилувчан ва йирикка айланади, бу эса уларга ўз функцияларини бажаришига халақит беради, ҳамда қаришига сабабчи бўлади.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, агарда вақт ўтиши билан миқдори пасайиб борадиган Drp1 оқсили даражаси оширилса, бу физиологик жиҳатдан нормал бўлган митохондриялар сони кўпайишига олиб келади.

Шунингдек, тадқиқот давомида аниқланишича, Atg1 генининг фаоллашиши зарарланган митохондрияларнинг йўқотилишига сабаб бўлади.

"Бу худди биз ўрта ёшдаги мушак тўқимасини олиб, уни ёшартирганимизга ўхшайди", - дея маълум қилди илмий иш қатнашчиларидан бири.

Эндиликда, тадқиқотчилар организмда Drp1 даражаси ошиши эффектини юзага келтирувчи препаратларни яратишни режалаштиришмоқда.
uCoz