Apple’нинг 10 йил ичида iPhone сотишдан олган маблағи қанчани ташкил қилишини биласизми? - 8 Сентября 2017

 
Apple компанияси илк iPhone’ни сотувга чиқаргандан кейин 10 йил ичида шундай смартфондан 1,2 млрд дона сотган. Бу ҳақда Strategy Analytics компаниясининг таҳлилий ҳисоботида айтилган.

Маълум қилинишича, ушбу смартфонлар савдосидан олинган умумий тушум 760 млрд долларни ташкил қилган. Компания iPhone савдосидан олган тушуми 2018 йил охиригача 1 трлн доллардан ошиши кутилмоқда.

Шу тариқа, АҚШ компанияси савдоси 1 трлн доллар келтирган дунёдаги илк смартфон яратувчисига айланади.
uCoz